Британия парламентида мусулмонлар сони ўсиб бормоқда

Британия парламентида мусулмонлар сони ўсиб бормоқда

Британиянинг парламентида мусулмонлар сони ортиб бормоқда.

Ўтган хафта бўлиб ўтган Британия парламенти сайловида 650 нафар депутатлик мандатларидан 15таси хар хил партия аъзолари бўлмиш мусулмонлар, улардан 8таси муслима аёллар бўлди. Бу ҳақида Al Arabiya ҳабар берди.

2015 йилда бўлиб ўтган парламент сайловларида мусулмонлар жами 8та ўрин эгаллаган эдилар.
Расман, 63 миллион британияликлардан 3,5 миллиони мусулмонларни ташкил этади, бу умумий аҳолининг 5,5%ни ташкил қилади.

back to top