Каддафининг ўғли озодликка чиқди

Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг ўғли Сайфул-Ислом Каддафи озод этилди ва Зинтан шаҳридаги ҳибсга олинган ерини тарк этди.
Ушбу ҳодиса Ливия парламенти томонидан эълон қилинган амнистия туфайли содир бўлди.
«Биз жаноб Сайфул-Ислом Муаммар Каддафини озод этишга қарор қилдик. У бутунлай озод. У озод этилиши биланоқ, Рамазоннинг 14 кунида Зинтан шаҳрини тарк этганини тасдиқлаймиз», - деб раҳбарият ҳабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 2011 йили Ливиядаги инқилоб давомида, ўлдирилган Муаммар Каддафи Ливиянинг собиқ раҳбарининг ўғли Сайфул-Ислом Каддафи отасининг энг содиқ иттифоқчиси деб ҳисобланиб, шунинг юзасидан таъқиб этилган эди.