Мусулмонлар Лондон кўпригида 3000та атиргул тарқатдилар

Мусулмонлар Лондон кўпригида 3000та атиргул тарқатдилар

Британиялик мусулмонлар гуруҳи яқинда теракт содир этилган лондон кўпригида акция ташкил этди, теракт натижасида 8 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган, ўнлаб инсонлар жароҳатланган эди.

Мусулмонлар жабрланувчиларга ҳамдардлик билдириш мақсадида кўприкда 3000та атиргул тарқатдилар.

«Мақсадимиз дам олиш кунларида бўлиб ўтган воқеалар юзасидан ҳамдардлик ва жабрланувчиларга бўлган меҳр-муҳаббат рамзини ифодалашдир, - дейди акция ташкилотчиларидан бири Закия Бассу. - Гап шундаки, биз хеч қайси, жумладан Лондон кўпригини ҳам қулашига йўл қўймаймиз».

Лондон аҳолиси ушбу акцияга ижобий ёндашди.

«Мен буни, аслида Лондон қандай эканлигини билдирувчи яққол мисол деб ҳисоблайман», - деб кўприкдаги акция ташкилотчиларидан гул олган Элида Эрколано таъкидлади.

back to top