«Дунё мусулмонлари: бирлашув ва серқирралик»

«Дунё мусулмонлари: бирлашув ва серқирралик»

Pew номли Америка компаниясининг «Дунё мусулмонлари: бирлашув ва серқирралик» мавзуси бўйича 39 та давлат ўртасида ўтказилган тадқиқоти натижаларини эълон қилди.

Глобал масштабдаги тадқиқотлари орқали машҳур бўлган Америка Pew тадқиқот компанияси Туркияда ўтказган тадқиқоти натижасида қуйидаги хулосага келди: Туркиянинг 84 фоиз аҳолиси Рамазон ойида рўза тутар экан. 67 фоиз аҳоли диний ҳаёт жуда муҳимлигини таъкидлади, 43 фоизи эса ҳар кунги фарз намозларини адо этар экан.

Бу компания 39та давлат бўйича ўтказилган «Ислом ва мусулмонлар» мавзусидаги тадқиқот натижаларини оммага ҳавола этди. Сўровнома мавзуси «Дунё мусулмонлари: бирлашув ва серқирралик». Ушбу сўровномага асосан, 67 фоиз аҳоли диний ҳаётни муҳим деб билади, 21 фоиз қайсидир маънода муҳим деб ҳисоблайди, 3 фоизи эса, ҳеч қандай аҳамияти йўқ, деб таъкидлаб ўтган.

Сўровнома натижаларига кўра, Туркиянинг 84 фоиз аҳолиси Рамазон рўзасини тутади; 72 фоизи закот тўлайди; 43 фоизи ҳар куни намоз ўқийди: шулардан 27 фоизи 5 вақт фарз намозини, 15 фоизи эса нафл намозларини ҳам ўқийдилар; 44 фоиз аҳоли ҳафтада бир кун масжидга боради; 23 фоиз аҳоли умуман масжидга бормайди; 72 фоиз аҳоли Қуръон ўқийди; 49 фоиз аҳоли сеҳр-жодуга ишонади; 23 фоизи турли ҳил туморлар тақиб юради. Эслатиб ўтамиз, тадқиқотда 38 минг аҳоли қатнашди. Қатнашувчилар дин мавзусида бирликда эканлари маълум бўлди. Аммо динга ташналикда фарқ мавжуд.

Тадқиқот ўтказилган 39 давлатнинг ярмида камида 90 фоиз аҳоли Рамазон ойи рўзасини тутади. Аммо Ўрта Осиё ва Ғарбий Европа натижалари анча паст, яъни 60 фоиз ва 52 фоизни ташкил этади.

Энг кўп Африка давлатларида, жумладан, Ганада 94, Камерунда 95, Нигерияда 90, Сенегалда 87 фоиз аҳоли намоз ўқир экан. Сўроқ қилинганларнинг тўрдан бир қисми ўзларини суннийлар ёки шиа, деб атаса, асосий қисми, соф мусулмон, деб ҳисоблайди.

Мазҳабларга бўлиниш Ўрта Осиё, Россия ҳамда Балканда камроқ кузатилди. Жанубий Осиё, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка давлатларида мазҳабларга бўлиниш катта аҳамиятга эга экан. Мисол учун, Миср ва Марокашда аҳолининг тенг ярими шиаларни мусулмонлар қаторига ҳам киритмайди. Аҳолиси асосан шиалардан иборат Ироқ (92 фоиз)  ва Ливанда (88 фоиз) аксинча. Ушбу икки давлатда шиаларни мусулмон деб ҳисоблайдилар. Туркиянинг аҳолисининг 89 фоизи ўзларини, суннийлар, деб тан олганлар. 5 фоизи эса ўзларини, алавийлар, деб ҳисоблайдилар. Туркия аҳолисининг асосий қисми, яъни 69 фоизи алавийларни диндош деб ҳисобласа, 15 фоизи уларни мусулмон деб тан олмайди.

Сўровномадаги «Исломда ягона йўл мавжудми ёки турли хил оқимлар ҳам борми?» деган саволга 32 та давлат аҳолисининг ярми: «Исломда ягона эътиқод мавжуд», деб жавоб берганлар.

back to top