МАР мусулмонлари жангарилардан черковларда бошпана топмоқдалар

МАР мусулмонлари жангарилардан черковларда бошпана топмоқдалар

Марказий Африка Республикасида (МАР) насроний оқимидаги анти - балақа террористик гуруҳи томонидан зўравонлик кучайиш палласида кўплаб мусулмонлар черковлардан бошпана қидиришга мажбур бўлаяпти.

Siasat ҳабарларига кўра, хусусан 13 -17 майда авжига олган зўравонлик туфайли 1500 нафар инсон атрофида МАР аҳолиси мамлакатнинг жанубий шарқида жойлашган католик черковида беркинишларига тўғри келди.

«Улар мамлакатни тарк этишлари ўта хавфли бўлганлиги учун кетаолмайдилар, - дейди черков роҳиби Алан Биссиало. Шаҳарда автомат кўтариб юрганлар ҳам бор».

Бундан аввал Марказий Африка мусулмонлари масжидда ҳимоя топмоқчи бўлдилар, аммо уларга жангарилар ҳужум қилдилар, шунда жангарилар қўлидан бошқалар қаторида имом ҳам ўлим топди.

«Биз ҳеч қаерга кетаолмай қолдик, бир жойга боғланиб қолганмиз, бу холат бизга оғирлик қиляпти, бунинг устига барчамиз рўзадормиз», - деб шикоят қилди қочқинлардан бири Алиду Жибрил.

back to top