Фургондаги Лондон террористи: «Мен барча мусулмонларни ўлдираман!»

Фургондаги Лондон террористи: «Мен барча мусулмонларни ўлдираман!»

Лондондаги Финсбери Парк масжиди қатновчилари оламонига бостириш содир этган террорчининг хибсга олиниш тафсилотлари маълум бўлди. Масжид қатновчиларидан бири 41 ёшли Атикур Раҳмон сўзларига кўра, бир дақиқа аввал таровиҳ намозидан чиққан мусулмонлар хушидан кетган кекса ёшли биродардарлари атрофида унга ёрдам бериш учун йиғилиб турган эдилар.

Шу он йўлакда турган мусулмонлар томон бир автомобил бостира бошлади, натижада кекса ёшли мусулмон ҳалок бўлди, ўндан зиёд инсон жароҳатланди, уч нафар инсоннинг ҳаёти хавф остида қолди.
The Daily Mailга таяниб Islam News ҳабар беришича, ҳамладан сўнг автомобил хайдовчиси машинадан тушиши биланоқ ҳодиса жойидаги мусулмонлар уни ушлаб олдилар.
«Баҳтимга автомобил босқинидан қочиб қолдим. Хайдовчи машинадан тушиши билан уни тутиб олдим. У «Мен барча мусулмонларни ўлдираман! Ҳаммасини ўлдираман!» деб қичқириб мушт кўтарар эди», - дейди Абдураҳмон Салоҳ Аламуди.
«Биз уни ушлаб ерга ётқизиб олдик. Шунда у, «мени ўлдиринг, ўлдиринг мени» деди. Менга унга, «биз сени ўлдирмаймиз, нима учун бундай қилдинг?», - дедим, аммо у жим турар эди».
Ҳодиса гувоҳлари сўзларига қараганда, Аламуди ва бошқа мусуомонлар жиноятчини полиция келгунича ярим соат ерга бостириб ушлаб турдилар. Тажовузкорнинг хатти - харакатлари ва хайқиришларига кўра, Лондон мусулмонларига нисбатан қасддан ва терросристик рухда содир этилганлигига шубха йўқдир.

back to top