Оламонига бостириб борган хайдовчини Имом қутқариб қолди

19 июн кечасида 48 ёшли эркак масжид олдидаги одамлар устига бостириб борди, ушбу масжид имоми жиноятчини ходиса гувоҳлар қасос олмоқчи бўлган бир пайтда қутқариб, соғ - саломат полиция ихтиёрига топширди. «Биз ходиса содир бўлганига бир дақиқа ўтар ўтмас етиб келдик.
Шу пайт эркак атрофида 10 - 15 нафар инсон йиғилиб бўлган эди. У жароҳатланган эди, кўпчилик уни уришга харакат қилаётган эди. Унга зарар етмаслиги учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Мен ёлғиз эмас эдим ёнимда биродаларим ҳам бор эди. Улар жуда хотиржам эдилар ва инсонларни ғазабини сўндиришга харакат қилдилар», - деб имом Муҳаммад Махмуд сўзлаб берди.
Эслатиб ўтамиз, босқин натижасида 1 киши ҳаётдан кўз юмди, ўндан ортиғи жарохатланди. Буюк Британия хукумати ушбу ходисани мусулмонларга қарши теракт сифатида тан олди.