Ғайридинлар учун ифторлик уюштириш кенг тарқалиб бормоқда

Ғайридинлар учун ифторлик уюштириш кенг тарқалиб бормоқда

Америкалик муслима исломофобияга қарши дастурни ишга тушурди, ушбу дастур фуқароларга Ислом билан яқиндан танишишга ёрдам бермоқда.

25 ёшли статистика факултети талабаси Марьям Ширози мазали таомлар ва ҳалол дастурхон атрофидаги зиёфатлар ёмон гумонлардан халос этади деб хисоблайди.

«Рамазонни ҳис қил» деб номланган дастурга асосан кўнгиллилар сайтда рўйхатдан ўтиб уйларида ифторлик уюштириб бошқа фойдаланувчиларни таклиф қилишлари мумкин, ёки аксинча бошқаларникига меҳмонга боришлари мумкин.

The star ҳабар беришича, дастур доирасида Шимолий Америка бўйлаб - Сан - Францискода, Остинда, Нью - Йоркда ва Торонтода 100дан ортиқ ифторликлар уюштирилди.

Ғайридин журналист Карон Лиу Марьямникида ифторлик қилиб покистон анъаналарига кўра тайёрланган миллий таомлардан хайратда қолди.

«Биз таомларни татиб кўраётган пайтимизда, хонадон эгаси ва оила аъзолари Рамазон ҳақида бизни қизиқтирган саволларга жавоб бердилар - рўзадор инсон нафақат озиқ-овқатдан, балки сувдан ва ғийбат қилиш каби гуноҳлардан ҳам ўзини тийиши лозим экан», - дейди журналист.

back to top