Яҳудийлар Европада исломофобия кескин ривожланиб бораётганидан хавотирдалар

Яҳудийлар Европада исломофобия кескин ривожланиб бораётганидан хавотирдалар

Европа давлатлари раҳбарияти ва аҳолиси исломофобияга қарши курашга алоҳида эътибор беришлари лозим.

Ушбу фикрни Европа раввинлари кенгаши раҳбари Москванинг бош раввини Пинхас Гольдшмит илгари сурди. «Бугунги кунда Европада кескин авжига олаётган исломофобияга алоҳида эътибор қаратиш керак. Бутун мусулмон аҳлини ва миллиардан ортиқ диндорларни дунёга хавф солувчи жиноятчилар билан тенглаштириш - жуда катта хатоликдир», - раввин сўзларини РИА Новости келтирмоқда. Шу билан бирга яҳудийлар раҳбари сўнги хафталарда қўрқувда яшашга мажбур бўлаётган Буюк Британия фуқароларига ҳамдардлик билдирди. Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Лондон мэри (хокими) Садик Хан Британия пойтахтида исломофобия туфайли кунига 20дан  зиёд жиноятчилик содир этилаётганлиги ҳақида ҳабар берган эди. 3 июн санасида 8 нафар инсон ҳаётини олиб кетган Лондон кўпригидаги терактдан аввал ушбу кўрсаткич кунига 4та жиноятни ташкил этган эди.

back to top