ИШИДдан халос бўлган Ливиянинг Сирт шаҳрига аҳоли қайтиб келмоқда

Ливиядаги фуқаролар уруши оқибатида жуда катта зарар кўрган Сирт шаҳрида ҳаёт тикланмоқда.
Ливиянинг Миллий яраштирув хукумати томонидан ўтган йили декабр ойида ўтказилган «Бунян ал - Марсус» операцияси давомида шаҳар бутунлай ИШИД террорчиларидан озод қилинди деб Сирт шаҳри бирлашган штаби бошлиғининг хавфсизлик бўйича муовини Ашраф Багирми «Анадолу» агентлигига ҳабар берди.
Ашраф Багирми сўзларига қараганда ушбу операциядан олдин ва кейин аҳолининг катта қисми, 200 минг нафар инсон ўз уйларини тарк этган эди. Унинг айтишича, бунда террорчилар аҳолига тўсқинлик қилишга урунди. Сирт аҳолисининг баъзи бирилари йиллаб тўплаган мол - мулкларини ташлаб жангарилардан пиёда қочишларига тўғри келди.
Миллий яраштирув хукумати ҳамда ИШИД террорчилари ўртасидаги уруш етти ой давом этди. Штаб бошлиғи ўринбосари сўзларига кўра, натижада шаҳарнинг кўплаб туманлари барбод бўлган.
«Сирт озод этилганидан сўнг 3 минга яқин оилалар уйларига қайтдилар. Аҳоли шаҳарга қайтишни давом этмоқда, аммо хонадонларнинг кўп қисми шикастланган», - дейди Багирми.
Унинг айтишича шаҳарда бошланғич таълим мактабларининг ярмидан кўпи фаолият юритмоқда. Қолган таълим муассасалари, жумладан олий ўқув юртлари ҳозирча фаолият юритаолмайдилар.