Маккадаги ал – Ҳарам масжидида режалаштирилган теракт бартараф этилди

Саудия Арабистонида режалаштирилган қатор терактларнинг олди олинди, бу ҳақида қиролликнинг Ички ишлар вазирлиги ҳабар берди. Террорчилар режасига асосан бир вақтнинг ўзида учта жойда, бири Жиддада, иккитаси эса Маккада, яъни мусулмонлар учун энг муқаддас саналган ал – Ҳарам масжидида уюштирили лозим эди.
Ҳабар берилишича, жиноятчиларни қўлга олиш операцияси Макканинг Ал – Асила ва Аджйад туманларида амалга оширилди. Иккинчи туман Масжид ал – Ҳарамнинг ёнида жойлашгандир.
Террорчилардан бири Масжидул Ҳарамнинг қошидаги бинода беркинган экан. Уни ўраб олган ҳуқуқ мухофазаси ҳодимларининг қурлларни қўйиш ҳақидаги талабларига жиноятчи уларга тинмай ўқ узишни давом эттирди. Шундан сўнг у ўзини портлатиб юборди. Натижада беш нафар ҳуқуқ мухофазаси ҳодими ҳамда олти нафар фуқаро жароҳатланди.
Махсус операциялар ўтказилиши натижасида террорчиликда гумон қилинаётган шахслар қўлга олинди, улардан бири аёл киши.