Туркия Ғазога гуманитар ёрдам юборди

Туркия карвони гуманитар ёрдам билан Ғазога етиб келди.
Жами 10 000 тоннани ташкил этувчи маҳсулотлар қамалдаги Ғазога Ашод порти орқали етиб келди. Бу каби ўтказмалар Туркия ҳамда Исроил томонидан тузилган шартномага асосан доимий равишда амалга оширилиб келмоқда.
Бир юк партияси қуйидагилардан иборат: 50 000 озиқ – овқат пакетлари, 5 000 тонна ун, 100 тонна печенье, шоколад ва ширинликлар, 50 000та кийим –кечак, 18 100та ўйинчоқ, 32 000 канцелярия буюмлари ва 10 000та болалар велосипеди.
Ушбу ёрдам Ийд – ал – Фитр байрами муносабати билан юборилди.
Юк Туркия фавқулотда вазиятлар агентлиги (AFAD) томонидан етказиб берилди.