Бишкекда Қирғизистондаги энг катта масжид қурилди

“Анадолу” ахборот агентлигининг хабар беришича, Қирғизистон пойтахти Бикекда Қирғизистондаги энг катта масжид қурилиши ниҳоясига етди.
Қурилиш ишлари Туркия диний фонди кўмагида амалга оширилган. Масжид Усмонлилар давридаги усулда қурилган бўлиб, уни барпо этиш 2012-йилда бошланган эди. Масжиднинг усти ёпилган қисми 7500 кв.мни ташкил қилади. Бир вақтнинг ўзида масжид хонақосида 6000 киши ибодат қилса бўлади. Хонақо ва ташқи майдон билан биргаликда масжид ўз бағрига намоз ўқишга келган 20000 кишини бемалол сиғдира олади. Масжид мажмуаси таркибида 500 автоулов учун тураржой, Қуръон ўқиш курслари учун мўлжалланган хона, анжуманлар зали, ошхона ва фаввораларни кўриш мумкин. Бишкекдаги бу улкан иморат Анқаранинг Коджатепа туманида жойлашган масжид тимсолида қурилган. Қурилиш бошқарувчиси Мусо Демиржининг “Анадолу” агентлигига хабар беришича, ишлар ниҳоясига етган ва масжид атрофини тартибга келтирилсагина бас. Унинг сўзларига қараганда, масжидда хар бири 70 метр баландликка эга бўлган тўртта минора ва иккита катта кириш эшиклари мавжуд.
Абдулатиф Иргашев таржимаси