Папуаслар қабиласи Исломни қабул қилиб хайратланарли даражада ўзгарди

Индонезия кўчманчи қабиласининг бир неча юз вакиллари ҳаёт тарзлари яхшиланиши умидида Ислом динини қабул қилдилар.
The Daily Mailга таянганиб IslamNews ҳабар беришича Оранг Римба қабиласи аъзолари Исломни қабул қилганларидан сўнг исмларини мусулмонча исмларга ўзгартириб яқин орада паспорт олиш умидидалар.
Эндиликда қабиладаги болалар кулбаларда йиғилиб Қуръони Каримни ва Ислом дини асосларини ўрганиб чиқяптилар. Кичкинтой ўғил – қизлар мусулмон ҳомийлар томонидан хадя қилинган рўмол ва дўппиларда Ягона Аллоҳ ва унинг буюрганлари тўғрисидаги маърузаларни мароқ билан тингламоқдалар.
Ислом динини қабул қилганликлари қабила ҳаётини жиддий равишда ўзгартириб юборди. Биринчидан, қабила аъзолари бош – оёқ кийиниб юришни ўргандилар, авваллари улар фақатгина пастки қисмларини ўраб юрар эдилар; иккинчидан, янги диндошлари оғир иқтисодий аҳволлари ҳақида эшитган мусулмонлар хайрия жамғармалари уларга кўплаб гуманитар ёрдам юборяптилар.