Буюк Британияда мактаб формасига ҳижобни киритадилар

Буюк Британияда мактаб формасига ҳижобни киритадилар

Англиянинг шимоли – ғарбида жойлашган  Ланкаширдаги сэр Джон Серсби номидаги мактаб ҳижоб мактаб формасига киритилишини таклиф қилган илк ўқув муассасаси бўлди.

Мактаб маъмурияти кузатувлар натижасида муслима ўқувчилар мактаб формасига мос келмайдиган ноқулай рўмолларда юришларига тўғри келаётганини аниқладилар. Шу боис, махсус хижоб – формалари ишлаб чиқиш фикри туғилди. Ҳозирда мактаб маъмурияти барчанинг фикрлари ва хохишларини инобатга олган ҳолда муслима ўқувчилар ва уларнинг ота – оналари билан фаол ишлаяптилар. Таъкидлаб ўтиш жоизки, хозирги кунда Буюк Британия мактаблари уқувчиларининг сезиларли қисми ҳижоблидир. Муҳими шундаки, бу нарса мактаб маъмурияти ва уқувчилар ўртасида ҳеч қандай муаммо туғдирмайди.

back to top