Туркияда Ислом дини ҳақидаги тасаввурларни бузувчи видео – ўйинлар тақиқланади

Туркияда давлат даражасида ўзида зўравонлик, гиёхвандлик, порнография мавзуларини ташувчи ва шунингдек “Ислом дини ҳақида нотўғри тушунча берувчи” видео – ўйинлар тақиқланади.
“Хавфли” ўйинлар рўйхатига бир неча ўйинлар киритилиб бўлди, улар: "Guitar Hero", "Call of Duty", "Pacman", "Muslim Massacre", "Counter-Strike", "Bomb Gaza" ва бошқалар.
Эслатиб ўтамиз бутун дунё бўйича миллиард ўйинчилардан 25 миллиони Туркияликдир, умумлаштириб айтганда улар видео – ўйинларга суткада 39 миллион соат сарфлайдилар.