Курьер ҳақиқий мусулмон қандай бўлишини кўрсатиб қўйди

Курьер ҳақиқий мусулмон қандай бўлишини кўрсатиб қўйди

Лондон фастфуд кафесининг курьери ҳақиқий мусулмон хатти – харакатлари орқали ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар дилларини ларзага солди.
Фастфуд тармоқларидан бирининг ишчиси Пешру Аҳмад йўлда банк катраси ҳужжатлари ва 200 фунт стерлингга яқин маблағли ҳамён топиб олди.

Mashable ҳабар беришича, мусулмон ҳужжатлар ёрдамида ҳамённи эгасига қайтариш учун манзилини қидириб борган.
“Мен мусулмонман, омадингиз бор экан ҳамёнингизни мен топиб олдим”, - деди Аҳмед табассум билан.

“Жуда яхши инсон экансиз! Кўзларимга ишонмияпман! Жуда олийжаноб инсон экансиз. Дунёда сиз кби инсон бўлмаса керак”, - деб Лондонлик Гэвин Мелдрам йўқотилган хамённи ушлаб турган мусулмонга қараб хайратланди.

“Баҳтли эканлигингиздан хурсандман”, - деди Аҳмед.

“Баҳтлимисиз? Ҳа! Деярли ҳаётимни қутқариб қолдингиз!”, - деди Мелдрам.

back to top