ЮНЕСКО қарори Исроилнинг ғазабини келтирди

ЮНЕСКО қарори Исроилнинг ғазабини келтирди

Таълим, илм – фан ва маданият сохалари бўйича БМТ Жахон меъроси қўмитаси (ЮНЕСКО), яна бир бор Исроилнинг Қуддус Эски шаҳари устидан хукмронлик қилиши ва у ерда қазилмалар ўтказишини тақиқловчи қарор қабул қилди.

Ушбу хужжатда Исроил “истилочи мамлакат” деб номланган. Табиийки, сионистик режим қўмита қарорига ўткир муносабат билдирдилар. Исроил элчиси: “ЮНЕСКОдан шармандалироғи бўлмаса керак”, - деб баёнот қилди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил кўп маротаба Қуддусдаги қазилма ишлари юзасидан БМТ томонидан танқидга учраган эди.

back to top