Эрдоған: Эҳром тоғидаги харакатлар Исроилни четлаштирилишига олиб келиши мумкин

Эрдоған: Эҳром тоғидаги харакатлар Исроилни четлаштирилишига олиб келиши мумкин

Исроил хукуматининг Эҳром тоғидаги харакатлари Исроилни четлаштирилишига сабаб бўлиши мумкин. Ушбу фикрни Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билдирди.

“Ибодат қилиш учун келган мусулмонларни террорчиларга тенглаштириш – бу инсон онгининг захарланишидандир. Исроил, қонун устуворлигига қарамасдан нафақат ўзига, балки бутун минтақага зарар келтирмоқда”, - Эрдўған сўзларини Anadolu Туркия информацион агентлиги келтирмоқда. Президент сўзларига қараганда, Исроилнинг “мусулмонлар хуқуқи ва Масжидул Ақсонинг муқаддаслигини” инобатга олмай қилган харакатлари вазиятни янада чуқурлаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Иордания қироли Абдалла II Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни телефон орқали Эҳром тоғидаги хавфсизлик чораларини бекор қилишга чорлаган эди. Янги қоидаларга биноан Ал – Ақсо масжидида 50 ёшдан ёш бўлган мусулмонлар жума намозини ўқишга хақлари йўқ. Бугун маълум бўлишича, Исроил хукумати ўрнида кузатув камералари ўрнатилиши режалатирилаётган металлодетекторларни намойиш қилдилар.

back to top