Қуддус – мусулмонларнинг тарихий мероси...

Қуддус – мусулмонларнинг тарихий мероси...

Мана деярли бир асрдан бери Қуддус қамал остидадир, бизнинг биродарларимиз эса қийноқлар ва оммавий ўлдиришларга дучор бўлмоқдалар.

Исроил харбийлари фаластинликларни мутлақо хурмат қилмайдилар, уларни кўчада ҳам осонликча ўлдиришлари, масжидларни, дўконларни ёқиб юборишлари мумкин, улар хаттоки кексалар, заифа аёллар ва болаларни ҳам ўлдираверадилар.

Фаластин халқини “овозини ўчириш” ва ҳаёт шароитларини торайтириш чоралари кўрилмоқда. Бутун дунёнинг кўз ўнгида бир бошли авлод йўқ қилинмоқда, аммо бу ажал хайқириғини хеч кимса эшитмаётгандек. Деярли хар тонгда чангланиб кетган тарих китобининг янги бетига “сўнги манзилга кузатилганларнинг азоб – изтироблари” битилмоқда. Биз иймон учун ўлим билан тўқнашишдан қўрқмаймиз, аксинча ўлим – Аллоҳ билан учрашув дами эканлигини тушуниб яшаймиз. Аммо биродарларимиз исроиллик – безорилар оёқлари остида ўлиб кетаётганларига Ислом жамияти пешволари ва мутафаккирларининг аксарияти сукут сақлашларига қараб тураолмаймиз. Бу ёвузликка чек қўйиш учун хар бир инсон қўлидан келганини қилиши лозим, биз бунга бор вужудимиз билан умид қиламиз ва ишонамиз.
Фаластинда ажал хайқириқлари тиним билмаяпти. Исроил харбийлари мусулмонларни оммавий ўлдириб, тахдид қилиб, динимизни мазах қилиб муқаддас даргоҳларимизга ўт қўймоқдалар. Улар тақводорларни Ал – Ақсо мажмуаси билан алоқаларини узиб, мусулмонларни ер юзидан йўқ қилиб ташлаш ниятидалар. Аммо Аллоҳ уларинг барча қуролларини вайрон қилиб бу ерларда азон товуши тўхтатилишига йўл қўймаяпти.
Ал – Ақсо масжиди мусулмонларнинг илк қибласи бўлганлиги боис унинг аҳамияти жуда катта. Шу нуқтаи назардан Қуддус нафақат Ислом ва инсоният тарихидаги биринчи қибла, балки Ислом тарихи маркази ҳамдир.
2014 йилда Исроил аскарлари Масжидул Ақсога ва фаластинликларга хужум қилган эдилар. Исроилликлар бу каби хужумларни тўхтовсиз давом эттирмоқдалар. Аммо динимиз “юраги” ва бизнинг биринчи қибламиз Ал – Ақсо масжиди хужумлар остида қолаётган бир пайтда Ислом жамияти мутафаккирлари ва раҳбарларининг аксарияти сукут сақлашни афзал кўрмоқдалар. Мусулмон халқлар жавобан харакатланишни бошлаганларида сиёсий хисоб – китоблар туфайли уларга шунчаки эътибор ҳам бермайдилар. Агар бу каби жиноий харакатлар қандайдир черков ёки синагогага нисбатан содир этилганида эди оддий аҳолидан тортиб сиёсатчилар ва маданият арбоблари ҳам жим турмаган бўлар эди. Бизларда эса, қамал ва оммавий ўлимларга қарамай хеч ким сўзлаш ҳуқуқига эга эмас.
Масжидул Ақсо – бизнинг биринчи қибламиз бўлган, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ва уларнинг саҳобалари унга юзланиб 17 ой давомида намоз ўқиганлар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Қуддусга олиб ўтилганларидан сўнг осмонга кўтарилганлар. Шунинг учун ҳам Ал – Ақсо масжиди нафақат фаластинликлар, балки барча мусулмонларнинг муқаддас маконидир.
Қамал бекор қилиниб, инсонлар ўлдирилиши ва уруш тўхташи учун, биринчи навбатда маъмурий вазифаларни ўз жавобгарлигига олган раҳбарлар харакатланишлари лозимдир. Улар ўз манфаатларини четга суриб, жамият манфаатлари ва биродарлик руҳини тиклаш ҳақида ўйлашлари лозим. Қалбларини пок қилиш учун намоз ўқиш кераклиги ҳақидаги сўзлар уларни жавобгарликдан озод этмайди.

back to top