Ғарб журналисти Фаластин ҳақида

Ғарб журналисти Фаластин ҳақида

Тадқиқотчи журналист Жон Пилгер: Ёшлик пайтимда 1960 йилларда илк маротаба Фаластинга журналист сифатида борганман.

У ерда учратган инсонларим бошида менга жуда ёқтилар, улар меҳнаткаш ва қудратли эдилар ўзларини социалистлар деб таништирдилар.
Бир куни улардан узоқда шарпаси кўриниб турган инсонлар ҳақида сўрадим.
“Араб бадавийлар”, - дедилар. Буни менсимайгина сўзладилар. Исроил, яъни Фаластин улар айтишларича, исроилликлар қўлига тушиб кўм – кўк воҳага айланиши керак бўлган бўшлиқ эди.
Бутун дунёга экспорт қилинаётган Яффа апелсинларини мисол қилиб кўрсатдилар.
Бу биринчи ёлғон эди. Аксарият апелсин ва узум боғлари аслида фаластинликларга тегишли эди. Улар ер хайдаб, экин экиб 18 асрдан бери апелсин ва узумларни Европага экспорт қилар эди. Фаластиннинг Яффа шаҳри “ғамгин апелсинлар ўлкаси” сифатида таниқли эди.
Кибусда “фаластинлик” сўзини ишлатмас эдилар. Сабабини сўраганимда жавоб бермадилар, сукут сақладилар.
2002 йилда Ариэл Шарон Ғарбий соҳилни босиб олганида Рамалла кўчаларида Фаластин маданий марказига етакловчи кўчаларда вайрон этилган уйлар ва машиналарни кўрдим. Шу тонггача у ерларда Исроил аскарлари кезиб юрган эди.
Мени марказ раҳбари шоира Лиана Бадр қарши олди. Унинг ижод маҳсуллари ерда йиртилиб сочилиб ётган эди. Унинг қўл ёзмалари, кутубхонадаги шеърлар ва пьессалар ёзилган қаттиқ дискни Исроил аскарлари тортиб олган эди. Ҳаммма нарса вайрон этилган эди.
Ушбу ҳодисадан сўнг ҳеч қандай асар, ҳеч қандай китоб ёки Фаластин кино коллекциялари наъмуналари яроқли ҳолда сақланиб қолмади.
Аскарлар ерларга, анжомлар устига, миллий каштачилик матолари ва санъат асарлари устига ҳожатларини чиқариб, аҳлатларини болалар чизган расмларга суриб, “қотил бўлиб туғилганлар” деб ёзиб чиқдилар.
Мана 40 йилдирки, Фаластинликларнинг золимлари – Исроил, АҚШ, Британия ва Евро Иттифоқга бош эгмаганликлари ҳақида қўлёзмалар ёзиб келмоқдаман.
“Фаластин – замонамизнинг буюк маънавий муаммоларидан биридир”, - деган Нелсон Мандела.

back to top