Қоҳира метросида фатво – шахобчаси очилди

Қоҳира метросида йўловчиларнинг динга оид саволларига тезкор жавоб берувчи фатво – шахобчаси очилди.
Миср пойтахти метросида бу каби ғояни амалга оширган ташкилотчиларнинг мақсади Ислом динини нотўғри талқин қилинишини олдини олишдир. Ушбу ташаббус тез оммалашди: одамлар кичкинагина шахобчада дин уламолари билан суҳбат қуриш учун навбатда турмоқдалар.
“Биз одатда кундалик ҳаёт муаммолари ва уларга дин томонидан ёндашиш ҳақида суҳбатлашамиз. Суҳбатларнинг асосий мавзулари – турмуш, ажирим ва меросдир масалаларидир”, - деб шахобчада фаолият юритаётган маслаҳатчилардан бири маълум қилди.
Ташкилотчилар, ушбу лойиҳани муваффақиятли деб баҳоламоқдалар, чунки илк саккиз соатлик иш кунида ушбу фатво – шахобчасига бир ярим минг нафар мусулмон мурожаат қилди. Фатво – шахобчасининг иш вақти эрталаб соат тўққиздан кечки соат саккизга қадар давом этади.