Бир мусулмоннинг қилган иши Испания аҳлини хайратга солди

Асли Жазоирлик мусулмон бир халта пул топиб олиб, уни эгасига қайтариб Испания прессасининг қахрамонига айланди.
2001 йилдан бери Испанияда яшаб келаётган Жазоирлик Хавари Саадини Пальма-де-Мальорка шаҳрида эгаси йўқ халта топиб олди.
Al Arabiya хабар беришича, кейинчалик полиция томонидан ушбу халтада жами 77 000 еврони ташкил қилувчи маблағ ва қимматли буюмлар бўлган деб баҳоланган.
Бу топилмани кўриб хайрон қолган Саадини халтани олиб яқин атрофдаги полиция таянч пунктига олиб борган. Маълум бўлишича, ушбу халта 37 ёшли Руминиялик аёл, кўчмас мулк агентлиги ишчисига тегишли экан.
Шундай оғир замонда топиб олган халтасини эгасига қайтаришга шошилган Жазоирликни маҳаллий ОАВ ҳақиқий қахрамон деб атадилар. Хавари Саадини эса, қилган ишида хайратланарли ҳеч нарса йўқ эканлиги ва унинг исломий тарбияси бировга тегишли мулкни ўзлаштиришга йўл қўймаслигини таъкидлади.