АҚШда муслима аёл ҳижоб учун 85 минг доллар олди
Муслима аёл одамлар орасида ҳижобсиз қолишга мажбур қилинди, дейлади даъво аризасида.
Калифорниядаги Лонг-Бич шаҳар маъмурияти муслима аёл Кирсти Пуэллга 85000 доллар товон пули тўлайдиган бўлди. У полиция ходимларининг ҳижобни ечиш бўйича талаби бўйича суд ишини тартибга солиш доирасида товон пули олади. Иш материалларига кўра, полиция Пуэллни ва унинг эрини автомобилдаги пардани тушириб юргани учун тўхтатди. Муслима аёл йўловчи ўриндиғида бўлгани билан уни ҳибсга олдилар, бироқ офицер аёл Кирсти Пуэллни дўконларда ўғирлик қилгани учун ҳибсга олиш ордерини кўриб қолгандан сўнг ҳибсга олдилар, дея ёзади Бизнес-онлайн. Пуэллнинг эри ҳибсга олишни расмийлаштиришни сўради, бироқ унинг илтимоси эътиборга олинмади. Шундан сўнг офицер айл Пуэлл ҳижобини ечиши лозим деб билдирдди. Муслима аёл одамлар орасида ҳижобсиз қолишга мажбур бўлди, дейилади суд даъвосида.



