Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

 

Душанба куни олим, Саҳиҳи Муслим бўйича энг олий санад соҳиби, Ҳинд ярим оролининг ҳадис бўйича энг кўзга кўринган намоёндаси, муҳаддис Аҳмад Деҳлавий ва машҳур муҳаддис Муборакфурийнинг шогирди шайх Зоҳириддин Муборакфурий вафот этдилар.

У киши Ҳиндистон ва Ислом оламининг кўзга кўринган муҳаддисларидан саналади. У киши ҳадис илмига катта хисса қўшганлар.

Шайх Зоҳириддин 1923 йили таваллуд топганлар. У кишининг оталари Абдуссубҳон Ҳусайн Ободийдир. Шайх кичкиналикларида Қуръони Каримни оналари Хадийда ўқиганлар. У киши бошланғич мактабни қишлоғидаги Ҳусайн Ободий деган кичкина мадрасада ўқиганлар. Ўрта мактабни эса, Юбу вилоятида ўқиганлар. Кейин Деҳли шаҳридаги Раҳмонийя мадрасасида таҳсилини тамомлаганлар.

Шогирдларини айтишларича, шайх Зоҳириддин 17 та фанни чуқур эгаллаганлар. Жумладан ҳадис илми, тафсир, Ислом тарихи, мантиқ... Шайх Сунани Абу Довуд, Муқаддимату Ибн Холдун китобларида дарс бериш бўйича катта тажрибага эгалар. Чунки бу китоблардан 40 йилдан ортиқ дарс берганлар.

Аллоҳ Ислом уммати учун қилган хизматларини ўзларига ҳамроҳ айласин, охиратларини обод қилсин. Борадиган жойларини Фирдавс жаннатлардан қилсин.

back to top