Насронийларни ИШИДдан қутқарган мусулмон: “Мен қаҳрамон эмасман”

64 нафар насронийни ИШИД жанггариларидан қутқариб қолган филиппинлик мусулмон оммавий ахборот воситаларида унинг қаҳрамонлиги тўғрисидаги кўплаб мақола ва репортажларга қарамай ўзини қанақадир буюк шахс деб ҳисобламайди.
Эслатиб ўтамиз, сиёсатчи ва ўз қабиласининг етакчиси Нуриддин Луқмон Филиппиндаги Марави шаҳрига тиш-тирноғигача қуролланган жанггариларнинг ҳужуми пайтида ўз уйида қаерда жон сақлашни билмай қолган 64 нафар насронийга бошпана берган эди.
Ислом фикҳини Маккада ўқиб қайтган Луқмоннинг айтишича, у ҳар бир мусулмон қилиши керак бўлган ишларни бажарган, ҳолбуки Ислом инсон ҳаётини юқори баҳолашга таклиф этади, дея хабар беради Al Arabiya.
“Мен қаҳрамон ролини ўйнаганим йўқ. Жангавор ҳаракатлар бошланганида Маравидаги уйимда бўлганим қўл келди, холос. Менга яқин уйларда насронийлар қурилиш ва дурадгорлик ишларида меҳнат қилаётганларини билардим, шунинг учун одамларимга уларни уйга етаклаб келишни айтдим”, - дейди Луқмон.
Жанггариларнинг насронийларни ўлдириш нияти қатъий эканини билгач, Луқмон уларга ўзларини мусулмонларга ўхшата олишлари учун “Аллоҳу Акбар” каби ва бошқа Исломдаги асосий калималарни ўргатди ва натижада у ҳомийлик қилган одамлар омон қолдилар.