Ироқ Саудияни Эрон билан яраштиради

Ироқ Саудияни Эрон билан яраштиради

Саудия АРабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни ўтган йилнинг январида узган.

Саудия арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни тиклашга кўмак беришни Ироққа таклиф қлди. Ироқ ТИВ раҳбари Қосим ал-Ҳоражий эронлик ҳамкасби Абдулризо Раҳмоний Фазлий билан Теҳронда учрашди. Учрашув доирасида у Ар-Риёднинг илтимоси ҳақида эслаб ўтди. Бунга жавда Ал-Ҳоражий Саудия Арабистонга дастлабки қадамни амалга оширишни – эронлик зиёратчиларнинг саҳобалар дафн этилган Ал-Бақиъ қабристонига киришига рухсат берилишини таклиф қилди. Ушбу маслаҳат эътиборга олингани ва тез орада эронлик зиёратчиларнинг Ал-Бақиъ қабристонига киришига рухсат берилиши маълум бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Сайдия Арабистони Эрон билан дипломатик алоқаларни ўтган йилнинг январида узган. Бунга Теҳрон ва Машҳаддаги дипломатик ваколатхоналарга ҳужумлар сабаб бўлганди. Эрон билан дипломатик алоқаларни, шунингдек, Судан, Баҳрайн ва Жибути каби мамлакатлар узган.

back to top