Масжид кам таъминланган оилалардаги болаларнинг мактаб тадоригига кўмак берди

Масжид кам таъминланган оилалардаги болаларнинг мактаб тадоригига кўмак берди

Американинг Иллинойс штати Уокиган шаҳридаги мусулмонлар жамоаси маҳаллий давлат мактабларига кам таъминланган оилалардаги болаларга порфель ва канцелярия молларини сотиб олиш учун беш минг доллар хайрия қилди.

Бу пулларни Уокиган масжидининг қавми 10 кун давомида 1500 нафар мусулмонларнинг чин қалбдан, самимий тарзда эҳсон қилган хайрияларидан тўпланди.

Масжид имоми Азфар Уддин тўпланган пулларни мактабга топширишдан олдин жума мавъизасида муҳтож одамларга ва айниқса қўни-қўшниларша ёрдам бериш нақадар муҳимлиги тўғрисида эслатди. 

«Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, энг яхши одамлар бошқа одамларга фойдаси тегадиган одамлардир”, дея қайд этди имом Chicago Tribune келтирган иқтибосда.

Таълим департаментининг оилалар билан алоқа бўлими мудираси Каролин Фабиан мусулмонлардан хайрия пулларни ола туриб жиндорлар жамоасига шаҳар ўқувчиларига кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Ўтган дам олиш кунлари тўпланган пулларга мактаб учун зарур буюмлар сотиб олиниб, муҳтожларга тарқатилди.

 

Мадина Муҳаммад таржимаси

back to top