Саудия Арабистони 27 йил ичида илк бор Ироқ чегарасини очади

Саудия расмийлари Арар чегара пунктини 27 йил олдин, Ар-Риёд Боғдод билан дипломатик алоқаларни узганидан сўнг ёпиб қўйганди. Бунга Ироқ президенти Соддам Ҳусайннинг Қувайтга тажовузи сабаб бўлган.
Саудия Арабистонининг Ироқдаги вакили Абдулазиз Аш-ШАмарийнинг сўзларига кўра, қироллик ва Ироқ ўртасидаги чегара товарларнинг ҳаракатланиши учун қайта очилади. Саудиялик ва ироқлик мулозимлар чегара постида бўлдилар ҳамда ироқлик ҳожилар билан суҳбатлашдилар. Бундан кейин ироқликлар Арар постини бир йилда фақат бир марта – Ҳаж мавсуми бошланишидан олдин кесиб ўтишлари мумкин бўлади.
Ироқдаги Анбар вилоятининг ҳокими Суҳайб Ар-Ровийга кўра, бу икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш бўйича қўйилган ката қадам бўлди, дея ъабар беради Al Jazeera.
«Бу Ироқ ва Саудия Арабистони ўртасидаги бўлажак ҳамкорликка берилган буюк туртки бўлиб қолди», - дея қайд этди Ар-Ровий.
Олдинроқ, душанба куни Саудия вазирлар маҳкамаси Ироққа савдо муносабатлари бўйича комиссиясини жўнатишга қарор қилганди.
Сиёсатчиларнинг қайд этишича, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирлиги айни пайтда Ироқ билан дўстона муносабатларни ўрнатишга ва ш у йўл билан минтақадаги ўз таъсирларини кучайтиришга ҳамда Эрон таъсир ҳудуларининг кенгайишига йўл қўймасликка уринишмоқда.
Мадина Муҳаммад таржимаси