Саудия Арабистонида яна бир шаҳзода шубҳали ҳолатда вафот этди

Саудия Арабситони қироллик хонадони яна бир саудиялик шаҳзода Бандар бин Фад бин Абдурраҳмон Ас-Сауднинг (Bandar bin Fadd bin Abdulrahman Al Saud) вафоти тўғрисидаги хабарни эълон қилди.
Шу билан бирга, унинг ўлими сабабларии тўғрисида маълумот берилмаган. Бандар Ас-Сауднинг жанозаси Ар-Риёд масжидида ўқилади. Эслатиб ўтиш жоиз, Саудия оммавий ахборот воситалари 8 августда бошқа шаҳзода – 26 ёшли Салмон бин Абдуллоҳ бир Туркий Ас-Сауднинг (Salman bin Abdullah bin Turki Al Saud) ўлими ҳақида хабар тарқатишганди. Қироллик хонадони аъзоси юрак хуружидан вафот этганди. Ҳозирги кунда Саудия Арабистонида ибн Сауднинг 5-7 минг авлодлари бор. Уларнинг ҳаммаси шаҳзода-амирлардир.
Мадина Муҳаммад таржимаси