Қозоғистонда гул шаклидаги масжид қурилади

Қозоғистонда гул шаклидаги масжид қурилади

 Tengrinews.kz хабар беришича, Астанада гул шаклида масжид қурилмоқда. Лойиҳа-ишлаб чиқариш компанияси директории Сағиндиқ Жумбулатов қайд этишича, лойиҳа символизм ва авангард негизида тайёрланган бўлиб, масжиднинг ғайри оддий кўринишини изоҳлаб беради.

«Қозоғистонда икки типдаги масжидлар бор – ўзбекча ва татарча. Шимолий Қозиғистондаги аксарият масжидлар татарча типда, жанубдагилар ўзбекча ёки эроний 9услубда) қурилган», - дейди у.
Сағинддиқ Жамбулатов билдиришича, масжиднинг бунақа конструкуцияси дин ақидаларига зид келмайди, бунақанги лойиҳаларни Малазия ва Германияда ҳам учратиш мумкин.
«Биз шунақа фикрдамиз. Масжидлар трансформацияланиши, классикадан авангардга ўтиши керак. Биз дин ақидаларини бузаётганимиз йўқ. Мисол учун, Павлодардаги ҳамкасбим қурган масжидни оладиган бўлса, уни ярим авангард услубда қурдилар. Бироқ биз улардан ҳам ўтиб кетиб, шунақанги масжид қуришга қарор қилдик», - дейди меъмор.
Масжид фасадининг ташқи кўринишини Сағандиқ Жамбулатов этник дизайн ва образлар ўйини билан изоҳлади. «Агар минорадан туриб масжидга қаралса у гулга ва бир вақтнинг ўзида олмоснинг қирраларига ўхшаб кетади», - деди меъмор.
Унга кўра, масжид ичкарисига кирган одам албатта унинг ички дизайнига ҳам маҳлиё бўлиб қолади. Меҳроб ҳам ғайри оддий тарзда қурилиб, девордан ажраган, гўё маллақ осилиб тургандек бўлади», - деди у.
«Том қирғоқлари ўртасида маълум қадар масофа бор. У ерда деразалар ва масжидни ёритувчи мосламалар ўрнатилади. Бундан ташқари, бу ерда биз галерея қурдик. Тасаввур қилинг, агар ёмғир ёғса, номозхонлар асосий эшикдан чиқишлари ва усти ёпиқ галерея остида масжидни айланиб ўтишлари мумкин бўлади», - дея қўшиб қўйди у.

Фотсурат «Санар» лойиҳа компанияси томонидан тақдим этилган. Архитектор қайд этишича, бино «диний фикрловчи» унсурлар билан бирга символизм услубига тааллуқлидир. «Биз маъноли-мазмунли объектларни қурамиз, биз меъморчилик фалсафасини яратамиз. Қозоқларнинг улкан маънавий мероси бор, шунинг учун ҳам меъморчиликни ҳам фалсафий қилишимиз керак», - дея фикрларини якунлади Сағиндиқ Жамбулатов.

back to top