Мусулмонлар шаҳар ҳокимиятидан $ 250 минг ундириб олишди

Американинг Пенсильвания штатидаги шаҳарча раҳбарияти масжид қурилишига эътироз билдиргани туфайли катта миқдорда товон тўлашга мажбур бўлди.
Бенсалемадаги мусулмон ташкилоти 2014 йил 1570 кв.метр масжид қурилиши учун ҳужжат топширганди, бироқ шаҳар режалаш кенгаши лойиҳани асоссиз инжиқлик деб рад этди.
Прокуратура ва адлия вазирлиги мусулмон ташкилотининг арзига қулоқ солди ва шаҳар ҳокимиятига қарши даъво қўзғатилди.
«Федерал қонун ҳамма диний жамиятларнинг ибодат жойларини қуриш ҳуқуқини ҳеч қандай дискриминациясиз ҳимоя қилади», – таъкидлади бош прокурор ёрдамчиси.
Даъвони ҳал қилиш натижасида бор-йўғи 60 000 аҳолига эга шаҳарча раҳбарияти масжид қурилиши учун зарур розиликни берди ва мусулмон ташкилотига 250 000 доллар товон тўлади, деб хабар беради WKZO.