Эрон Қуролли кучлари бош қўмондони: 25 йилдан сўнг Ер юзида Исроил давлати қолмайди

Эрон Қуролли кучлари бош қўмондони: 25 йилдан сўнг Ер юзида Исроил давлати қолмайди

25 йилдан кейин Исроил деган давлат бўлмайди, дея хабар беради Эроннинг Tasnim ахборот агентлиги.

Бу ҳақда Эрон Қуролли кучларининг янги бош қўмондони Абдураҳим Мусавий Сурияда “Ислом давлати” жанггарилари томонидан ўлдирилган маслаҳатчи Муҳсан Хужужий хотирасига Қум шаҳрида бағишлаб ўтказилган маросимда  билдирди.

Мусавийга кўра, Хужужий каби ўз жонини фидо қилишга тайёр одамлар “Тель-Авив режимининг яна 25 йил туришига йўл қўйишмайди”.

“Қайси бир мамлакат бизга қарши уруш бошлайдиган бўлса, улар бу уруш қандай тугашини ва унинг натижалари қанақа бўлишини  айнан Эрон ҳал қилишини унутмасликлари лозим”, - дея билдирди Мусавий.

Мусавий Эронни глобал гегемонияга “қарши кураш рамзи” деб атади ҳамда бугунги кунда дунё Эронга қарши уруш олиб боришга уринишлар имкониятсиз деб билдирди.

Мадина Муҳаммад таржимаси

 

back to top