БАА раҳбарлари Бирмага ёрдам кўрсатишни буюрдилар

БАА янгиликлари: Амирликлар амирлари Бирма (Мьянма)дан қочиб кетаётган роҳинжа мусулмонларига зудлик билан ёрдам кўрсатишни буюрдилар.
Дубай амири ва Абу-Даби шаҳзодасининг буйруғидан сўнг Emirates Red Crescent (ERC) хайрия ташкилоти Бирмадаги фожиали воқеалардан азоб чекаётган мусулмон қочқинларга тезкор ёрдам уюштирди.
ERC азобланаётган инсонларга зиддиятли вазиятдан эсон-омон чиқиб олишлари учун ҳар қандай инсонпарварлик ёрдами кўрсатади. Амирликларнинг Қизил ярим ой жамияти ҳалокат ва зиддиятлардан жабр кўрган инсонларга ҳамиша фаол ёрдам кўрсатиб келган.
Ҳозирги пайтда ёрдамга доир аниқ рақамлар эълон қилинмаяпти, аммо манбанинг айтишича, ERC аёллар ва болаларга асосий эътиборни қаратмоқда.