Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи шайх Салмон Авданинг ҳибсга олинишини қоралаб чиқди

Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи шайх Салмон Авданинг ҳибсга олинишини қоралаб чиқди

Мусулмон уламолари халқаро иттифоқи Саудия Арабистонида ислом уламолари ва воизларининг ҳибсга олинишини қоралади ҳамда уларни зудлик билан озод этишни талаб қилди.

Саудия Арабистонидан келаётган хабарларга кўра, якшанба куни қиролликда машҳур ислом уламоси ва Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи (IUMS) васийлик кенгаши аъзоси шайх Салмон Авданинг қўлга олинган.
IUMSнинг баёнотида айтилишича, диний уламоларни сиёсий мақсадлар учун восита қилмаслик керак, бунда Қатар ва Саудия Арабистони ўртасидаги инқирозга ишора қилиняпти, дея хабар беради Al Jazeera.
«Кўрфаз мамлакатлари ҳамкорлик иттифоқидаги инқирозга нисбатан Ауда биродар мамлакатларни бирдамликка чақиришдан бошқа бирон иш қилмади», деб айблашмоқда шайхни.
Ташкилотнинг бош котиби шайх Али Қорадоғий Салмон Авдани босиқ қарашлари билан эътиборга тушган инсон дея эътироф этди.
Тахмин қилинишича, шайх Авдага етарли даражада ватанпарвар бўлмаганлик айби қўйилади, чунки у Қатарга қарши оммавий баёнотлар қилмади, ҳатто зидлашаётган томонларни ярашувга чақирди.

back to top