Кўчадаги савдогар роҳинжаларга қандай ёрдам беришни кўрсатди

Кўчадаги савдогар роҳинжаларга қандай ёрдам беришни кўрсатди

Туркиянинг Хожаэли вилоятида кунжутли кулча сотувчи шахс икки кун ишлаб топган пулини Мянмадаги Аракан штатида яшовчи мусулмонларга хайрия қилди, дея хабар беради Анадолу агентлиги.

40 ёшли Эркар Орхон Хўжаэлидаги Деринжа ва Кандира мавзеларида кулча сотади.
Икки кун давомида Эркар Айхан “Бешафқат дунё! Араканда қон тўкиляпти, сен эса жимсан!” деган ёзувли майкада кулча сотди.
Савдогар Мянмалик мусулмон биродарларининг ҳаётига шунчаки томошабин бўлиб туришни истамаганини айтмоқда.
Ишлаб топган 143 турк лирасини ($ 43) Айхан Аракан аҳолинисини қўллаб-қувватлаш учун очилган ҳисоб рақамига ўтказди. Ушбу рақам Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва Туркия инсонпарварлик ёрдами фонди томонидан очилган (İHH).
“Мусулмон биродарларнинг ҳалокатига қандай қилиб хотиржам қараб туриш мумкин? Мен нимадир қилгим келди. Албатта, бу пулларим араканликларни қутқаришга етмайди. Мен шунчаки шахсий ибрат кўрсатиб жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини Мянмадаги ҳодисаларга қаратмоқчи эдим”, – деди Айхан.

back to top