Туркия ТИВ: Анқара Боғдоднинг Курд мухторияти билан алоқалари яхшиланиши учун ҳамма нарсага тайёр
Ироқнинг Курд ҳудудий бошқармаси (ИКҲБ) барча дўстона маслаҳатларга қарамай референдум ўтказишга муносабатини ўзгартирмагани учун катта ҳақ тўлашига тўғри келади.
Yenicag.Ru “Анадолу”га таяниб хабар беришича, бу ҳақида Туркия ташқи ишлар вазирлигининг баёнотида айтилган.
Баёнотда Анқара Ироқ парламенти қуйи палатасининг 12 сентябрда қабул қилинган ИКҲБ мустақиллиги учун референдумини ноқонуний ҳисоблаб қабул қилган қарорини ёқлаши айтилади.
“25 сентябр куни ўтказилиши режалаштирилаётган референдум ҳудуд учун, биродар ва дўст Ироқ халқи учун ва асосан ИКҲБ учун хавф келтириб чиқараишини Туркия бир неча бор таъкидлаб кўрсатган эди”, – дейилади ҳужжатда.
Туркия ТИВ Ироқ вакиллари кенгашининг 12 сентябрдаги қарорини қатъий қўллаб-қувватлайди ва уни Ироқ сиёсий бирлиги ҳамда ҳудудий яхлитлигининг рамзи сифатида баҳолайди.
Туркия ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Анқаранинг ва жаҳон ҳамжамиятининг бир неча марта огоҳлантиришига қарамай, ИКҲБ масалага қатъий ёндашишда ва ўтказилиши кутилаётган референдум бўйича тобора эҳтиросларга тўлиб баёнотлар қилишда давом этмоқда, бу ташвиш туғдиради, деб ҳисоблайди.
«ИКҲБни соғлом ақл билан иш тутишни бошлашга ва хато ёндашувдан воз кечишга чақирамиз. Туркия ИКҲБнинг конституция борасидаги қонуний талаблари музокаларалар йўли билан ҳал этишлиши тарафдори. Анқара Ироқнинг ИКҲБ билан муносабатлари мустаҳкамланиши учун ҳамма нарсага тайёр», – дейилади баёнотда.
Шунингдек, Туркия ҳукумати бош вазир ўринбосари Бекир Бўздоғ: “ИКҲБ референдуми беқарорлик, инқироз ва тартибсизликларни келтириб чиқаради”, – деди.
Унинг сўзларига кўра, энг тўғри йўл референдумдан воз кечишдир.
«Агар референдум бекор қилинмаса, албатта, оқибатлар бўлади. Референдум беқарорлик, инқироз ва бетартибликларни келтириб чиқаради. Хавфсизликка бошқа таҳдидлар, кутилмаган муаммолар ҳам юзага келади”, – деди Бўздоғ.
Эслатиб ўтамиз, 7 июнь куни сиёсий партиялар билан маслаҳатлашув пайти ИКҲБ раҳбари Масуд Барзани ушбу ҳудуднинг мустақиллиги борасидаги референдум 25 сентябрга белгиланганини маълум қилганди.
Ироқ бош вазири Хайдар ал-Абадий «референдум конституцияга зид ва унинг натижалари инобатга олинмайди», – деди.
Ироқ парламенти 25 сентябрь куни ўтказиладиган ИКҲБ мустақиллиги борасидаги референдумга қарши чиқди.



