Ободий: Ироқ мамлакатни парчалаб ташлашларига йўл қўймайди
Ироқ Курд мухторияти мустақиллиги борасида референдум ўтказилишига йўл қўймайди, чунки бу мамлакатнинг парчаланиб кетишига олиб келиши мумкин.
Бу ҳақида Ироқ бош вазири Хайдар Ободий айтди, дея хабар мермоқда Yenicag.Ru сайти «Тренд»га таяниб.
Ал-Абадий Курд аҳолисини 25 сентябрга режалаштирилган мустақиллик ҳақидаги референдумни бойкот қилишга чақирди.
Бош вазирнинг таъкидлашича, Ироқнинг Курд мухториятида референдум ўтказилиши мамлакатда янги муаммоларни бошлаб бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Курдистон мухториятининг мустақиллиги ҳақидаги референдум 25 сентябрга мўлжалланган.



