Ер юзида қашшоқлар камайди

Ер юзида қашшоқлар камайди

 БМТ бош котиби биринчи ўринбосари Омина Муҳаммаднинг айтишича, “ўта қашшоқлик даражаси 11% гача пасайган”, аммо 767 млн инсон ҳамон “аянчли даражада камбағал” яшамоқда.

Шунингдек, дипломат Шарқий ва Жанубий Осиё мамлакатлари қашшоқлик билан курашда катта муваффақиятларга эришдилар, бироқ Африка муаммоли ҳудудлигича қолмоқда – қитъанинг 42% аҳолиси ҳамон жуда камбағал яшайди, деди. Ўтган йилнинг октябрида БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун Ер юзида 800 миллионга яқин инсон очликдан азоб чекаётгани ҳақида маълум қилганди.

 

back to top