Ер юзидаги энг тинч жой Туркияда топилди

Ер юзидаги энг тинч жой Туркияда топилди

 Сайёрамиздаги энг тинч жой Туркиядан топилди. Олимларнинг аниқлашларича, замонавий Коня ҳудудидан қолдиқлари топилган Чатал-Хёюк шаҳарчасида тўрт минг йил давомида ҳеч қандай уруш амалиётлари бўлмаган.

Ҳозирги кунда Чатал-Хёюк инсониятнинг фанга маълум энг қадимги шаҳарчаси сифатида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси объектлари рўйхатига киритилган.

“Сатал-Хёюк аҳолиси жуда барқарор жамият бўлган. Улар 4 минг йил давомида уруш ва зиддиятсиз яшашга муваффақ бўлганлар. Ҳозирги кунда бу узоқ вақт давомида зиддиятсиз ҳамжиҳатликда яшашнинг ажойиб ибрат намунасидир”, – дейди британиялик археолог, Стэнфорд университети профессори, фан доктори Иэн Ходдер.

back to top