Фаластин кексалар учун эмас
Ивон Ридли (Yvonne Ridley)
Миллионлаб одамлар ўнлаб йиллар давомида Фаластинни қўллаб келамиз.
Фаластин халқига нисбатан адолатга чақирувларимизда биз бир қанча сиёсий гигантлар билан ёнма-ён турамиз. Мен ҳажман Африкадаги сафари-боғ билан тенг, аммо бунчалик қаттиқ сиёсий қаршилик ва қон тўкилишлар, аҳолиси учун эрксизликлар макони бўлган Ер юзидаги бошқа бирон жойни билмайман. Буларнинг бари 1948 йил Исроил давлатининг ташкил топиши ва у томонидан Фаластиннинг этник тозаланиб, истило этилишига боғлиқдир.
Фаластинликларнинг ҳозирги аҳволида кўпчилик айбдор, аммо энг биринчи жавобгар – Британия. Керак бўлса, эслатиб ўтамиз: бу йил машъум Балфур декларациясига юз йил тўлади. Аслида у 1917 йил ноябрда эълон қилинган қисқагина бир мактуб. Бор-йўғи бир неча абзацда Британия ҳукумати «Фаластиндаги яҳудийлар миллий уйи»ни қўллаб-қувватлашга ваъда берганди.
Нима учун умуман бошқа бир қитъадаги мамлакат бутун дунё бўйлаб сочилиб кетган инсонлар гуруҳи учун маълум бир ҳудуддан жой ваъда қилади-ю, бунда ўша ерда яшаётган одамлар ҳақида ўйламайди? Барибир, ташқи ишлар вазири лорд Артур Жеймс Балфур Қиролича ҳукумати номидан шундай йўл тутди.
Айнан шу пайтда араб дунёси бу қадамни қоралаш учун бирлашмоғи лозим эди, аммо араб дунёси қачонлардир мустақил субъект бўлганига қарамай Европа колониализми қўли билан парчалаб ташланган эди. Энди араб дунёси ягона мақсади бойлик ва ҳокимиятни сақлаб қолиш бўлган очкўз ҳукмдорлар ва диктаторлар томонидан бошқариладиган маълум маънода миллий давлатлар гуруҳи сифатида намоён бўляпти.
Сўнгги 100 йил давомида араб ҳукмдорлари фаластинликларга кам ёрдам кўрсатди ёки умуман ёрдам кўрсатмади. Аммо кучли ва қўрқмас Ёсир Арофат баъзан фаластинликларга ёрдам бера оларди.
Мен умрининг сўнгги кунлари Арофатни Рамаллоҳга халқаро делегация билан ташриф буюрганида кўрганимни эслайман. У ҳолдан тойган ва заиф кўринарди, ранги ҳам синиқ эди. Столи устида пистолет ётар, ўзининг айтишича, агар исроилликлар истило қилинган Ғарбий қирғоқ ҳудудидаги унинг қароргоҳига бош суққудек бўлсалар, бу қуролни ишлатиши мумкин эди. Бу қуруқ пўписа эмасди: Исроил танклари бинони ўраб олгандилар, эндиликда марҳум Ариэл Шарон эса тинчликпарварликнинг акси ўлароқ ҳар нарсага, ҳатто Арофатни ҳукуматдан жисмонан четлатишга ҳам тайёрлигини айтиб дўқ қиларди. Исроил ҳеч қачон халқаро ҳуқуқларга ўзини боғламагани учун – аслида уларга очиқ нафрат билан қарайди – бундай дўқларни беэътибор қолдириб бўлмасди.
Арофатни тинчлик йўлидаги тўсиқ, унинг ФАТҲ ҳаракатини ва Фаластин озодлик ташкилотини эса террорчилик ташкилотлари ёки унга ёрдам берувчи тузилмалар деб айблашади. Ҳозир ҳам айнан шу сийқаси чиққан сионистик оҳангларни эшитамиз, аммо энди тинчлик йўлидаги ғов – ФАТҲ ва «ХАМАС». Бирон йиллар ўтгач сиёсий иштирокчилардан яна кимнидир айблайдилар ва бу доира бетўхтов айланаверади, токи халқаро ҳамжамият ва Фаластин халқи оёққа қалқиб «Бўлди!» деб бақирмагунча.



