Араканлик мусулмонларга тегишли ёқилган уйлар тасвири тарқалди

Араканлик мусулмонларга тегишли ёқилган уйлар тасвири тарқалди

Мянманинг Аракан штати Маундав шаҳарчасига қарашли Нондақҳали қишлоғида ёқилган уйларнинг тасвирлари ижтимоий тармоқларда тарқала бошлади.

 Мянманинг Аракан штатида мусулмонларга тегишли уйлар ёқилишда давом этмоқда.

Ижтимоий тармоқларда урду ва буддист миллатчиларининг ҳужумлари остидаги  Моунгдав  шаҳарчасига қарашли 380 хонадонли Нондақҳали қишлоғида ёнғинда қолган уйларнинг тасвирлари тарқатилди.

Минтақадан кеча тасвирга олинган лавҳаларда ёнғин остида қолган уйлардан чиққан тутунлар кўринди.

Қишлоқдаги тахминан 800 мингга яқин инсонлар яшайдиган уйлар ёндирилгани аниқланмоқда.

Мянма армиясининг Аракан штатидаги тинч аҳолига қарши қуролли ҳужуми натижасида минглаб мусулмонлар ҳаётдан кўз юмдилар.

Мянма ҳукумати минтақага кириб-чиқишни тақиқлагани сабабли вафот этганларнинг сони аниқланмаган.

Ҳужумлар натижасида урду ва буддист миллатчилар томонидан 200 та қишлоқ ёндирилди ва яшаб бўлмас аҳволга келтирилди. Ўн минглаб Араканлик мусулмонлар жон сақлаш умидида далатдан қочиб чиқишга ҳаракат қилмоқда. Мянмадан қочган фуқоролар тоғли ерлар, Наф дарёси  ёки денгиз қирғоғи орқали Бангладешга келмоқдалар.

Бангладешга 25 августдан шу кунга қадар 400 мингга яқин мусулмон келган. UNICEFнинг маълум қилишча, Мянмадан қочиб Бангладешга келганлар орасида 200 мингдан ортиқ ёш болалар бор.

Манба: aa.com.tr

back to top