Мянма бош вазири илк бор мусулмон роҳинжалар ҳақида гапирди
Мянма бош вазири Аун Сан Су Жи Ракхайн штатидаги диний-этник озчилик бўлган мусулмон роҳинжалар ҳақида илк бора гапирди.
Су Жи Ракхайн штатидаги низолардан жабр кўрган «барча инсонлар»нинг азобларига «чуқур ҳамдард» эканини маълум қилди.
«Биз Бангладешга қочиб ўтган мусулмонлар сонидан ташвишдамиз», – деди бош вазир ва Нобель мукофоти совриндори ўзининг телемурожаатида.
Су Жи Мянма «ҳар қандай турдаги инсон ҳуқуқлари бузилишини қоралайди» деди ва ҳукумат содир бўлган воқеалар учун масъулиятдан қочмаслиги айтди, дея хабар беради Al Jazeera.
«Инсон ҳуқуқларининг бузилиши ва қонун устуворлигига зиён етказувчи ҳамда барқарорлик ва уйғунликка зарар берувчи ҳаракатлар қатъий адлия меъёрларига асосан бартараф этилади».
Шунингдек, Су Жи Ракхайнга келиб ҳодисаларни ўз кўзлари билан кўришлари учун хориждан кузатувчиларни таклиф қилди.
Мянма бош вазиридан узоқ кутилган роҳинжаларга оид баёнот ва ниҳоят янграганига қарамай, у қуруқ ва расмий оҳангга эгалиги, ҳарбийларнинг роҳинжа аҳолисига нисбатан зўрлик ишлатгани факти эса барибир тан олинмаганини таъкидлаш зарур.



