Тожикистонда бокс тақиқланиши мумкин

Тожикистонда бокс тақиқланиши мумкин

Тожикистон ҳукумати мамлакатда зўравонлик билан курашиш ва қатор жанг санъатларини тақиқлаш аҳдини маълум қилди.

«Зўравонликка барҳам бериш ва инсон шаъни ҳамда ғурурини пастга уришга йўл қўймаслик» мақсадидаги қонун лойиҳаси Ёшлар ва спорт комитети томонидан ишлаб чиқилди. Ҳуджжатда, жумладан, тўққиз хил спорт турига, хусусан, бокс, қўл жанги, аралаш яккакураш турларига тақиқ қўйилиши айтилган. Агар қонун лойиҳаси тасдиқланса, бу спорт турлари бўйича барча машғулотлар Тожикистон бўйлаб ман қилинади. Таъкидлаш жоиз, қонун ҳужжати айни кунларда республикада радикаллашувга қарши курашнинг фаоллашгани манзарасида эълон қилинди.

back to top