Қувайт «жаҳоннинг маркази» бўлмоқчи
2030 йилга келиб Қувайт дунёнинг молиявий ва маданий марказига айланади.
БМТ Бош Ассамблеясининг Нью-Йоркдаги сессиясида ушбу мусулмон мамлакатининг бош вазири шайх Жаброил ал-Муборак ал-Ҳамад ас-Сабоҳ шундай даъвони эълон қилди. «Мамлакатимизнинг 2030 йилгача тараққиёт дастурига кўра Қувай ўша пайтга бориб жаҳоннинг савдо, молия ва маданий марказларидан бири бўлиши керак», – Қувайт ҳукумати раҳбарининг ушбу сўзларини РИА Новости иқтибос келтиряпти. Шунингдек, бош вазир июнь ойида Қувайт БМТ хавфсизлик кенгашининг 2018–2019 йилларда муваққат аъзоси этиб сайланганини эслатиб ўтди ва бунинг учун ташкилотга аъзо давлатларга миннатдорчилик билдирди.



