Facebook Бирмадаги мусулмонлар аккаунтларини блокламоқда
Facebook ижтимоий тармоғи тармоқдан «одамларга ҳақиқатни айтиш» йўлида фойдаланаётган Бирмадаги роҳинжа фаолларининг аккаунтларини блоклаётгани ҳақида хабарлар келмоқда.
Фаолларнинг айтишича, уларнинг аккаунтлари мунтазам блоклаб қўйилади, улар ҳудуддаги фожиалар ҳақида дунёга маълум қилишларига имкон қолмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Мянма (Бирма) мусулмонларига боғлиқ вазият ҳамон таранглигича қолмоқда, чунки мамлакат роҳинжаларни Бангладешдан келган ноқонуний мухожирлар деб ҳисоблайди, Бангладеш эса роҳинжаларни Мянма фуқаролари деб ўзида қабул қилишни истамайди.
Facebook вакилининг айтишича, компания Мянмадан келаётган контентни фильтрлайди. Бундан ташқари, айрим фаолларнинг ўзлари баъзи постларини «Жамоатчилик стандартларига мос келмагани учун» ўчириб ташлайдилар.
Эслатиб ўтамиз, Facebook биринчи марта бундай жанжаллар марказига тушиб қолгани йўқ. Аввалроқ у рекламаларида «яҳудийларга нисбатан нафрат» ва «яҳудийларни қандай ёқиш керак» деган мазмунларга йўл қўйган эди.
манба: ruae.info



