Брюссел кўргазмасидаги бомба кўпчиликнинг эътирозига сабаб бўлди
Белгиянинг пойтахти Брюсселда Ислом мазусига бағишланган кўргазма иш бошлади, у келганларни нафақат ҳайрон қолдирди, балки айрим экспонатлари билан шокка тушириб қўйди.
«Ислом. Бу бизнинг ҳам тарихимиз» номли кўргазма ўтган ҳафтадан одамларни қабул қила бошлади. Унинг сюжети асосида Ғарб маданияти ва илмига чуқур кириб борган Ислом цивилизациясининг кашфиётлари турибди: бу ерда тиббиёт, архитектура, пазандалик ва бошқа соҳага оид экспонатлар қўйилган, деб хабар бермоқда IslamNews ABC News га таяниб.
«Биз европаликларга Ислом Европа цивилизациясининг бир қисми ва унинг бу ерга кириб келганига анча бўлган деган фикрни етказмоқчимиз», – деди ушбу кўргазмани Белгия ҳукумати ва ЕИ билан ҳамкорликда ташкил қилган Изабел Бенуа.
Бироқ кўргазмадаги бир экспонат ташриф буюрганларни, хусусан, мусулмонларни ҳам шокка туширди ва уларнинг норозилигига сабаб бўлди. Бу Louis Vuitton бредли аёллар сумкачаси ичига жойланган бомба муляжи эди.



