Чорасиз яманликлар тирикчилик учун ички аъзоларини сотишга мажбур бўлишмоқда

Чорасиз яманликлар тирикчилик учун ички аъзоларини сотишга мажбур бўлишмоқда

Али, 30 ёшлардаги ишсиз, ажрашган йигит яқинда қийин танлов қаршисида қолди: ё Ямандаги Хути жангариларига қўшилиб жанг қилиш ёки қўшни Саудия Арабистонидан иш излаш, ё бўлмаса ички аъзоларини сотиш.

«Ишсизман, хотиним эса мени ташлаб бошқа эркак билан кетди», – дейди Али ғамгин қиёфада жарроҳлик амалиётидан сўнг.

Икки йилдан кўпроқ давом этаётган уруш туфайли Яманнинг кўплаб ишчилари озиқ-овқат маҳсулотлари ва ката (чайналадиган наркотик) сотиш билан кун кўрмоқдалар. Айримлар эса тирикчилик мақсадида ички аъзоларини сотишга қарор қиляпти.

Али «Ал-Жазира»га берган интервьюсида буйрагини сотишга инсон аъзолари брокери сифатида қўшимча даромад оладиган бир таксичи кўндирганини айтган. У Али учун паспорт тайёрлаган, уни мисрлик дилер билан учраштирган ва Али Қоҳирага даволаниш учун бориши лозим деган сохта тиббиёт маълумотномаси қилиб берган. Қувайтлик кекса инсонга мўлжалланган буйракнинг баҳоси $10 минг бўлган.

Али ягона ҳолат эмас. Чорасиз яманликлар орасида қанчаси ўз аъзоларини сотаётгани ҳақида аниқ маълумотлар бўлмаса ҳам, бундай пул ишлаш қурбони бўлган бошқа яманликлар «Ал-Жазира»га брокерлар Яман ва Миср барларида фаоллашиб, пулга муҳтож одамларнинг аъзоларини сотишга кўндираётгани ҳақида маълум қилишган.

back to top