Фаластин халқаро жиноий судга мурожаат қилади

Фаластин халқаро жиноий судга мурожаат қилади

Фаластин Гаагадаги халқаро жиноий судга Исроилга нисбатан даъво билан мурожаат қилади, дея хабар беради WAFA агентлиги.

Фаластин озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси Рамаллоҳда бўлиб ўтган мажлисида шундай қарорга келди.

Фаластин Исроилни дискириминацияда, этник тозалашда ва босиб олинган ҳудудларда ноқонуний яҳудий маҳаллалари қуришда айбламоқда.

Даъво аризасида Тел-Авивнинг бу ҳаракатлари ҳарбий жиноят деб баҳоланмоқда.

back to top