Мянмалик қочқинлар сони миллионга яқинлашмоқда

Мянмалик қочқинлар сони миллионга яқинлашмоқда

Қуролли тўқнашувлар қуршовида қолган Мьянмадан 800 минг роҳинжа мусулмон қочиб чиқди.

Бу ҳақида БМТ докладида айтилади. Ташкилотнинг маълумотларига кўра, қочқинларнинг аксари қўшни Бангладешга келяпти, бу мамлакат ҳукумати эса уларни жойлаштириш учун жой қолмагани ҳақида бонг уряпти. Эътиборлиси, Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Адел ал-Жубайр  БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқини роҳинжа мусулмонлари муаммоларига бағишлади. Жумладан, у Мянма ҳукуматини роинжа мусулмонларини камситилишдан ҳимоя қилишга чақирди.

back to top